"Пахтакор" футзал жамоаси бронза медалларга эга чиқди
Футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 2021/22 йилги мавсумида "Пахтакор" кучли учликдан жой олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Таркибни кўплаб етакчилар тарк этган бўлишига қарамай, яхши жамоа шакллантирилди. Шуҳрат Тошмедов шогирдлари 33 учрашувда 72 очко тўплаган ҳолда бронза медалларига эга чиқишди. Ҳозирга қадар "Пахтакор" футзал жамоаси уч марта 2-поғонани эгаллаганди. 2003/2004, 2018 ва 2019 йилги мавсумда шундай натижа кўрсатилганди. 2020/21 йилда эса жамоа ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритганди. Кетма-кет тўртинчи мавсум "Пахтакор" мавсумни совриндор поғоналарда якунлашди.
Фикрлар