Кеча "Пахтакор" клуби футболчиси Ҳумоюнмирзо Иминов легионерга айлангани борасида хабар бергандик.  У фаолиятини Беларусда давом эттиради.

- Ярим ҳимоячи "Пахтакор" сафида Ўзбекистон чемпионатида 6, Осиё Чемпионлар Лигасида бир ўйинда иштирок этган. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши мақсадида Иминов Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасига бир йил муддатга, исталган пайтда ортга қайтариш шарти билан ижарага берилди. Биз Иминовнинг Беларусдаги фаолиятига омад тилаймиз, - дейилади клуб хабарида.

"Пахтакор" футболчиси легионерга айланди. Ҳамюртимиз Европага йўл олди (Фото)

photo_2020-09-17_20-28-24

Йил бошида ўзбекистонлик икки нафар футболчи Жасурбек Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров Беларусь чемпионатига кўчиб ўтганди. Айни пайтда Яхшибоев "Шахтёр"да ўйнаётган бўлса, Умаров "Энергетик-БГУ"да тўп тепмоқда. Умаров ҳам БАТЭ клуби билан шартнома тузиб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)