"Пахтакор" мавсумни бошқа либосда бошлайди, кейин эса...

Юртимизда янги футбол мавсуми стартига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Суперлига клублари эса бирин-кетин ўзларининг янги мавсум учун либосларини намойиш қилмоқда.

Аммо "Пахтакор" мавсум стартини бошқа либосда бошлайди ва кейинроқ яна бошқа либосдан фойдаланади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати ушбу ҳолатни қуйидагича изоҳлаган:

"15 февралга қадар Суперлига клуби мавсумни қандай либосларда ўтказишини Лигага маълум қилиши лозим эди.

"Пахтакор" Adidas брендидан фойдаланишни афзал билган. Бироқ янги дизайндаги формалар етиб келиши учун бироз вақт талаб этилади. Шундан келиб чиқиб, "Пахтакор" март ойида суратда келтирилган либослардан фойдаланади".

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" Суперлиганинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Фуркатжон Одиров
14/02/2024 18:52
Ularga yarashuviradi.