"Пахтакор" назорат ўйинида "Динамо" билан дуранг ўйнади

Ўтган йил Ўзбекистон Суперлигаси олтин медалларига эга чиққан "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни Қибрайда олиб бормоқда.

Бугун Максим Шацких шогирдлари Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Баҳс жамоаларнинг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.

"Шерлар" сафида ягона гол 15-дақиқада Гиорги Папава томонидан киритилди. "Арслонлар"нинг голига 77-дақиқада Хуршид Убайдуллаев муаллифлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!