Осиё Чемпионлар лигаси 4-турида жуда муҳим баҳсда "Пахтакор" яна бир бор "Шаржа" билан беллашади. Тошкентликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

“Шерлар” ҳозирча, уч ўйинда икки очко тўплашди. Гуруҳ босқичидан нимчорак финалга гуруҳ ғолиблари билан бирга бешта иккинчи ўрин эгаларидан учта энг яхши кўрсаткичга эга клублар йўл олади ва "Пахтакор"га имкониятни сақлаб қолишда ғалаба жуда муҳим.

"Шаржа" футбол клуби Шаржада 1966 йил ташкил қилинган. Ҳозиргача БАА чемпионатида олти бор ва БАА Президенти Кубогида саккиз марта зафар қучган. Суперкубокда икки бор ғолибга айланган. Охирги йилларда ушбу клуб БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. Абдулазиз Ал-Анбари бошчилигида жамоа етакчилар қаторига қайтди.

"Пахтакор" ва “Шаржа” жамоалари ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан 23:00да “Шаржа” стадионида бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ободон
23/04/2021 12:16
Шарчани ютиши учун чемпионатда халрл уйин килса кейин ютади булмасам хаммомда ютади