Ads

Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсумидаги иштироки билан "Пахтакор" турнирда қатнашиш бўйича рекордчилардан бирига айланади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мусобақада "Пахтакор" ва "Ал-Ҳилол" 14-мартадан иштирок этади. "Ал-Айн" ва "Ал-Садд" бу борада биттадан паст кўрсаткич соҳиби саналади. Улар турнирда 13-бор қатнашиш имкониятини қўлга киритишган. "Чонбук Моторс" ва "Сепахон" ОЧЛда 11 сафардан қатнашган.

Чемпионлар лигасида "Пахтакор" жами 87 учрашувда майдонга тушган ва Осиёда 4-натижа соҳиби ҳисобланади. Улардан 39тасида ғалаба қозонган ва 133 очко тўплаган. Ҳар икки кўрсаткич Осиёда 5-энг яхши натижа саналади. Рақиб дарвозасига 123 тўп киритилиб, 114 гол ўтказиб юборилган.

"Пахтакор" 2003 ва 2004 йилларда Чемпионлар лигаси ярим финалида иштирок этган.

2018 йилги мусобақани "Пахтакор" 30 январь куни сафарда плей-офф босқичида "Ал-Гарафа"га қарши ўйин билан бошлайди.