"Пахтакор" ўзбек клублари ичида биринчи бўлиб бу натижага эришди
2022 йилги Чемпионлар Лигасидан кейин "Пахтакор" матбуот хизмати жамоа ва футболчиларга оид айрим кўрсаткичларни тақдим этишга қарор қилди. Марҳамат, қуйида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.
"Пахтакор" ўзбек клублари ичида биринчи бўлиб ОЧЛда 50-ютуққа эришди ва мусобақада бу натижани қайд этган 4-жамоага айланди. Турнир тарихида умумий гол уриш борасида "шерлар" олтинчи, ўйин ўтказишда бешинчи ва тўпланган очколар борасида тўртинчи поғонадан ўрин олган.
Тошкентликлар Саудия Арабистонида маҳаллий жамоалардан устун келган Ўзбекистоннинг ягона клуби саналади. Бу ишни жами уч марта уддалаш насиб этган.
Бу йилги мусобақа давомида Аббос Эргашбоев ва Шаҳриёр Жабборов асосий таркиб ҳамда ушбу турнирда дебютини нишонлади. Аббос Файзуллаев ва Эргашбоев биринчи тўпларини киритишга эришди.
Фикрлар