“Пахтакор” қийин ғалабани қўлга киритди

  • 08.02.2026 21:23
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказди. “Шерлар” Молдова чемпионати пешқадами “Петрокуб” жамоасига қарши майдонга чиқди. Учрашувда “Пахтакор” Ҳожимат Эркинов ва Иброҳим Ибрагимовнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ рақиблар мувозанатни тиклашга эришди. Аммо 80-дақиқада Рустам Турдимуродов пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!