Асосий мазмунга ўтиш

"Пахтакор" қийин ғалабани қўлга киритиб, пешқадамга айланиб олди

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Иккинчи давра бошланди.

Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Марат Бикмаев ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига қадар пойтахтликлар Достон Ҳамдамов ва Драган Чераннинг голлари эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлимда Марат мувозанатни тиклаганига қарамай, "шерлар"нинг польшалик легионери Пшемислав Банашак 79-дақиқада дебют голини уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди.

Шу тариқа, очколари сонини 26 тага етказиб олган Шацких шогирдлари 1-ўринга кўтарилиб олди. 7 очкоси бор "Динамо" сўнгги поғонада қолди.

{game}3078{/game}
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ