Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди. Унда "шерлар" 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Пойтахт клуби сафида Саитов ҳамда Турғунбоев гол урган бўлса, "Сурхон"нинг ягона голига Нимели муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, "Пахтакор" 2023 йилги муддатидан аввал 2023 йилги мавсум чемпионига айланди. 

"Пахтакор" билан олтин медалларни қўлга киритиш бўйича рекордчи футболчиларнинг статистикасини эътиборингизга тақдим қиламиз.

7 маротаба чемпион бўлганлар:

Анваржон Солиев
Камолиддин Тожиев
Анзур Исмоилов.

6 маротаба чемпион бўлганлар:

Тимур Кападзе
Сервер Жепаров
Владислав Кирьян
Игнатий Нестеров
Илдар Магдеев
Егор Кримец
Владимир Козак

5 маротаба чемпион бўлганлар:

Садриддин Абдуллаев
Илҳом Суюнов
Тимур Жўраев
Асрор Алиқулов
Игорь Сергеев
Сардор Собирхўжаев
Драган Черан
Санжар Қувватов
Шерзод Аъзамов
Ҳожиакбар Алижонов
Фарруҳ Сайфиев
Достонбек Ҳамдамов
Одилжон Ҳамробеков

Камолиддин Тожиев мураббий сифатида ҳам 2 маротаба чемпион бўлиб, “Пахтакор”да қўлга киритган олтинлари 9 тага етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!