Ads

Pepsi Суперлига 13-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Бунёдкор" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жамоалар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирок этган йиғилишни ўйин комиссари Шерзод Ражабов олиб борди. Унда учрашув атрофидаги ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг эртанги баҳсда қандай рангли либосларда тўп тепиши ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра, "Пахтакор" сариқ, “Бунёдкор” тўқ кўк либосда ҳаракат қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Pepsi Суперлига 13-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви 25 май, жума куни “Пахтакор" марказий стадионида соат 18:59да бошланади