"Пахтакор" стадионига мухлислар ташрифи деярли 4 бараварга ошди

Охирги пайтларда "Пахтакор" жамоасининг уй ўйинларига ишқибозлар ташрифи ўсишда давом этмоқда.

2017 йилги мавсумдан бошлаб мухлисларни стадионга қайтариш мақсадида амалга оширилаётган ишлар самара бериб келмоқда. Икки йил ичида бу миқдор 4207 нафардан 16738 нафар ишқибозга етгани эътиборга молик. Ўсиш деярли тўрт бараварни ташкил қилган.

2017 йил бутун мавсумда бу миқдор 4207, 2018 йил эса 10893 нафардан иборат бўлган.

"Пахтакор" уй ўйинларига ўртача ташриф ушбу мавсум (Чемпионлар Лигаси ҳам қўшилган) 16738 нафар ишқибозни ташкил қилмоқда.

31554834497

2019 йилги мухлислар ташрифи

Пахтакор - Локомотив 17550

Пахтакор - Насаф 14670

Пахтакор - Динамо 7846

Пахтакор - Металлург 3357

Пахтакор - Эйр Форс 15572

Пахтакор - Ал Аҳли 25250

Пахтакор - Ал Садд 32315

Пахтакор - Персеполис 17350

Ўртача 16738

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!