"Пахтакор" юртимиздаги рекордларни янгилашда давом этмоқда.

Шота Арвеладзе шогирдлари муддатидан аввал Суперлига ғолиблигини қўлга киритди. Уларнинг энг яқин таъқибчиси "Насаф" Жиззахда мағлубиятга учраганидан сўнг, "шерлар" "Қўқон-1912" билан учрашувнинг натижасидан қатъи назар чемпионликка эришди.

"Пахтакор" футболчилари нечанчи марта чемпионга айланди?

41

"Пахтакор"нинг барча (13) чемпионликлари

13-марта чемпионга айланган "Пахтакор" 5 тадан чемпионликка эга бўлган "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан умумий совринлар борасида яна бир қадамга узоқлашди. Ҳозирга қадар 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015 ва 2019 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида зафар қучганди. Энди 2020 йилги мавсум ҳам Суперлигадаги ғалаба билан тарихга кирди. Шота Арвеладзе жамоаси Суперлигада кетма-кет икки бор ғолибликни расмийлаштирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Zulfiqarov Husanboy
22/11/2020 10:39
Hech kimga keraksiz chempionlik. Undan kora oisiyoda yarm finalga chiqsin. Osiyo hakamlari boshqargan oyinda oynashni o'rgansin Uzbda chempionlikni kadastir qilib olganu

Минбар

Барча блоглар