"Пахтакор" футболчилари нечанчи марта чемпионга айланди?

"Пахтакор" футболчилари фаолиятлари давомида бир неча марта ўзи ўйнаган чемпионатлар юқори лигасида зафар қучган.

Садриддин Абдуллаев 5-марта "Пахтакор" билан чемпион бўлди. Умумий ҳисобда унинг чемпионлиги 8тага етди. Егор Кримец, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов ва Игорь Сергеев 5-бор мамлакатимиз чемпионига айланди.

Анзур Исмоилов "шерлар" билан 13 йиллик танаффусдан кейин яна олтин медалга эга чиқди. Бунгача у "Бунёдкор" ва "Локомотив" билан ҳам чемпионатимизда ғолиб бўлган.

Сардор Собирхўжаев, Эрен Дердийок ва Драган Черан учинчи бор чемпионликка эришди. Дердийок бунгача Швейцария ва Туркияда чемпионга айланган бўлса, Черанда Македония чемпионлиги ҳам мавжуд. Аксарият футболчилар "Пахтакор" жамоаси сафида иккинчи чемпионликни нишонлади.

38

8 - Садриддин Абдуллаев
5 - Егор Кримец, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев
4 - Анзур Исмоилов
3 - Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Эрен Дердийок
2 - Санжар Қувватов, Элдор Суюнов, Шерзод Аъзамов, Акрам Комилов, Ҳожиакбар Алижонов, Алишер Салимов, Фарруҳ Сайфиев, Достонбек Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиқов.
1 - Асад Собиржонов, Диёр Холматов, Аброр Исмоилов, Ҳожимат Эркинов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!