"Пахтакор" "Турон" майдонида очко йўқотди

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Турон" - "Пахтакор" учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлаб, Драган Черан пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, захирадан ўйинга қўшилган Жавоҳир Соҳибов 48-дақиқада тарози паллаларини тенглаштирди.

Шу тариқа, меҳмонда бир очко йўқотган "шерлар" 1-ўринни мустаҳкамлаб олди. "Турон" 3 очко билан сўнгги поғонани банд этган.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Шерлар" жорий мавсум илк бор очко йўқотди.

  • 90+3'

    Соҳибовга сариқ карточка кўрсатилди. "Шерлар"да стандарт вазият.

  • 90+1'

    Абдухолиқов тўпни Қувватовнинг устидан ошириб дарвозага йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Хожимуҳаммад Эркинов ўз ўрнини Файзуллаевга бўшатиб берди.

  • 86'

    Ортиқовдан яна бир сейв! Акмал бу сафар Чераннинг уринишини бартараф этди.

  • 83'

    Ўйин темпи тобора ошиб бормоқда.

  • 80'

    Майдонга Дердийок ўрнига Холдорхонов, Аброр Исмоилов ўрнига Муҳиддинов туширилди.

  • 78'

    Хюистра шогирдлари тўлиқ назоратни қўлга олди.

  • 76'

    Сўнгги дақиқаларда "Пахтакор" футболчилари катта куч билан олдинга ташланмоқда.

  • 74'

    "Турон" посбони дарвозаси томон йўлланган яна бир зарбаси қайтарди.

  • 72'

    Собирхўжаевнинг зарбасидан кейин Ортиқов тўпни эгаллаб олди.

  • 70'

    "Турон"да Ким Бойонг ўрнига Абдулҳақов, Тошмирзаев ўрнига Абдурашидов туширилди.

  • 68'

    Дердийокнинг зарбасидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 67'

    Яйпанликлар стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 65'

    Анзур Исмоилов огоҳлантирилди.

  • 63'

    Холматов ўрнига Турғунбоев, Йўлдошев ўрнига Алижонов туширилди

  • 61'

    Дердийокнинг зарбасидан кейин Ортиқов тўпни қайтарди.

  • 59'

    Жарима майдони ичида мезбонлар вакили Эркиновни тўхтатди.

  • 57'

    Ўйин тизгини "шерлар" томонга қайтди.

  • 55'

    Футболчилар бироз интизомни йўқотмоқда. Бу сафар Даврон Умиров огоҳлантирилди.

  • 54'

    Йўлдошевга нисбатан қоида бузган Жасур Ҳакимовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 53'

    Узоқ масофадан берилган зарбани Қувватов бартараф этди.

  • 52'

    Исмоилов шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга интиляпти.

  • 50'

    Голдан руҳланган мезбонлар ҳужумкорликни давом эттирмоқда.

  • 48'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди!

    Қувватовдан қайтган тўпни Жавоҳир Соҳибов дарвозага киритди.

  • 47'

    Футболчилар ўзаро тўқнашиб кетди. Шифокорлар майдонга тушиб келди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Рақиби билан тўқнашиб кетган Йўлдошевга тиббий ёрдам керак.

  • 44'

    "Турон" футболчисининг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

  • 43'

    Бўлим сўнгини майдон эгалари кичик устунлик билан ўтказмоқда.

  • 41'

    Музаффаровнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 41'

    Касмининнинг боши билан зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди

  • 40'

    Иброҳимҳалил Йўлдошевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 39'

    "Пахтакор" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади. Жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 37'

    ГООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Тўп қаршисига келган Черан ўзидан чап томонга зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

  • 36'

    Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров огоҳлантирилди.

  • 35'

    Жарима майдони ичида Ҳожиакбаров Эркиновни қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 34'

    Музаффароқнинг узоқ масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 33'

    Ўйин пойтахтликларнинг кичик устунлиги остида давом этмоқда. Яйпанликлар қарши ҳужумларда ўз вақтини кутяпти.

  • 31'

    Анзур Исмоиловнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 30'

    Дердийокнинг стандартдан берган зарбаси жонли деворга тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 28'

    Яккама-якка курашда Ким Бойонг Сайфиевга енгилди.

  • 26'

    Дарвозабонни алдаб ўтган Чераннинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни қайтариб юборди.

  • 24'

    Ҳакам футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш имкониятини тақдим этди.

  • 23'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда "Турон" футболчиси йиқилиб тушди. Ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 21'

    "Шерлар" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 20'

    Чераннинг зарбасидан кейин Ортиқов тўпни қайтарди.

  • 18'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. "Пахтакор" нисбатан фаолроқ.

  • 16'

    Жароҳатини янгилаб олган Фозил Мусаев ўз ўрнини Жавоҳир Соҳибовга бўшатиб берди.

  • 15'

    Тошмирзаевнинг паси зарбага айланиб кетди. Қувватовнинг бахтига тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 14'

    Ҳолматовнинг стандартдан узатган тўпига ҳеч ким ета олмади.

  • 12'

    Мусаев рақиб жарима майдони ичида фаоллик кўрсатди ва зарба берди. Тўп Қувватовнинг қўлига келиб тушди.

  • 11'

    Чераннинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

  • 9'

    Эрен Дердийокнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 7'

    Мезбонларнинг қарши ҳужумини позиция танлашда яхши ҳаракат қилган Аъзамов тўхтатди.

  • 5'

    Исмоилов шогирдлари прессингг уюштирмоқда.

  • 3'

    Меҳмонлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    12-сониядаёқ мезбонлар футболчиси Ҳакимов дарвозага зарба йўллади. Тўп мўлжалга аниқ бормади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!