"Пахтакор" U-21 жамоаси Қатарда йиғин ўтказади
"Пахтакор" U21 жамоаси хорижда йиғин ўтказади. Бу хабарни клуб матбуот хабари тасдиқлади.
"Пахтакор" U-21 жамоаси 27 январдан 6 февралга қадар "Эспайр" академияси билан ҳамкорлик доирасида Қатарда йиғин ўтказади. Йиғин давомида бир неча назорат беллашувларида майдонга тушиш мўлжалланмоқда.
Айни пайтда ёшларимиз янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини бошлаб юборишган. Жорий мавсум жамоани Шуҳрат Бўриев бошқаради. Унга мураббийлар штабида Ойбек Усмонхўжаев, Павел Тьюлкин ва Анвар Рашидов ёрдам беради.
Назорат баҳсида якшанба куни ёшларимиз Қибрайда "Дўстлик" жамоасидан 4:2 ҳисобида устун келишди", - дейилади хабарда.



Фикрлар