
"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги энг йирик ҳисоб ёдингиздами?
Суперлиганинг 13-турида "Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни қабул қилади.
"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 34 баҳснинг 20тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 6 марта водий жамоаси ғалаба қозонган. Қўқонликлар дарвозасини 90 марта ишғол қилган "шерлар" 48 гол ўтказиб юборган.
Тошкентдаги учрашувларнинг 15тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, биттадан тўқнашув дуранг ва меҳмонлар ютуғи билан тугаган. 8 баҳсда тошкентликлар йирик ҳисобда зафар қучган. Уйда 62 тўп киритган "шерлар" ўз дарвозасидан 20 гол олиб чиқишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2000 йил кузатилган. Ўшанда "Пахтакор"7:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 22 июнь, якшанба куни "Жар" стадионида соат 20:00да бошланади.
Фикрлар