"Пахтакор" ва "Шаржа" курашдан чиқди, "Насаф" ҳамда "Шабаб Ал-Аҳли"да зўр имконият бор - ОЧЛ 5-туридан сўнг турнир жадваллари билан танишинг (фото)

Яқиндагина бошланган Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг ҳам 5 та тури ортда қолди.

Бу вақтга келиб, бир неча жамоалар плей-офф йўлланмасини ҳал этишга улгурди. Баъзи клубларда эса, аксинча, омадсизлик кузатилди. Хусусан, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган "Пахтакор" ўз юришини гуруҳдаёқ тўхтатишга мажбур бўлди. "Шерлар" сўнгги тур баҳсида ғалаба қозонган тақдирда ҳам сўнгги поғонадан юқорилай олмайди. Шунингдек, легионерларимиз Отабек Шукуровнинг "Шаржа", Муҳаммад Исаевнинг "Истиқлол"ида ҳам шундай вазият.

Бироқ Ўзбекистоннинг қитъа яшил майдонларидаги иккинчи вакили "Насаф"да 1/8 финал учун ажойиб имконият бор. Охирги турда "Ал-Веҳдат"га мағлуб бўлмаса, "аждарлар" катта эҳтимол билан плей-оффда иштирок этади. Бундан ташқари, Азиз Ғаниев ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" клуби ҳам 3 очко қўлга киритиш орқали ўз юришини давом эттириш имконига эга бўлади.

Қуйида 5-турдан сўнг барча гуруҳлардаги турнир жадваллари билан танишиш имкониятига эгасиз:

photo_2022-04-24_15-13-04

photo_2022-04-24_15-13-25

photo_2022-04-24_15-13-58

photo_2022-04-24_15-16-09

photo_2022-04-24_15-16-40

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Otabek Otabek
24/04/2022 16:26
Yeb qo'ydiku kecha al saddni
Otabek Otabek
24/04/2022 16:26
Nasaf udar