"Пахтакор" юлдузи "Локомотив"га кўчиб ўтди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" футзалчиси Акбар Усмонов жамоасини ўзгартиради.

Бироз аввал "шерлар" етакчиси "Инстаграм"даги саҳифаси орқали жамоа билан хайрлашганини эълон қилди.

usmanovv

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Усмонов фаолиятини Тошкентнинг бошқа бир жамоаси "Локомотив"да давом эттиради. 

Маълумот учун, Акбар сўнгги икки йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси номига сазовар бўлганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!