"Пахтакор"га қарши баҳс ҳақида Шукуровнинг устози нималар деди?

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-тури доирасида "Пахтакор" "Шаржа"га қарши саф тортади. Ушбу қарама-қаршилик олдидан шаржаликлар бош мураббийи Абдулазиз Ал-Анбари қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик ва олдимиздаги рақибга футболчиларимнинг бор эътибори қаратилган. Биз тез ритмда ўйновчи бундай рақибга қарши концентрацияни йўқомаслигимиз шарт. Бу яхши ўйнашга мажбур бўлган ўйинларимиздан бири. 

"Пахтакор" тўп назоратини хуш кўрувчи кучли жамоа. Биз ҳам ҳимоявий футболни яхши ўйнаймиз, бироқ тўпни жуда кўп маротаба йўқотиб қўйяпмиз. Биз олдиндаги ўйинга жиддий эътибор қаратишга ҳаракат қилишимиз лозим. Чунки, битта рақибга қарши 3 кун ичида икки маротаба бир хил услубда ўйнаб бўлмайди. Натижанинг яхши бўлганига қарамай, ўйинимизда муаммолар мавжуд эди. Тўпни ўз назоратимизда ушлаб тура олмаяпмиз. Рақибга майдоннинг катта қисмини бой бермоқдамиз. 

Бу бироз бошқача ўйин бўлади, аммо бу ҳақида қайғурмайман. Нега ҳимояга ётиб олишимиз керак? Игорь Коронадонинг қайтиши жуда ажойиб янгилик, аммо биз ўтган галги ўйинда бўлгани каби жамоавий руҳни кўрсата олишимиз керак", - деди Ал-Анбари. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!