"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" етакчиси сафга қайтди
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида "Пахтакор" "Шаржа" билан баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан шаржаликларнинг бразилиялик легионери Игорь Коронадо жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтди. Бу ҳақида клуб бош мураббийи ўйиндан аввал бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди:
"Игорь Коронадонинг қайтиши жуда ажойиб янгилик, аммо биз ўтган галги ўйинда бўлгани каби жамоавий руҳни кўрсата олишимиз керак. Кучлилигимизни исботламоқчимиз, нега ҳимояга ётиб олишимиз керак?", - деди Абдулазиз Ал-Анбари.
Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 23:00 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар