"Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг "Шаржа" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Шаржа" учрашувидан (1:1) сўнг, БАА клуби бош мураббийи Абдулазиз Ал-Анбари матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Пахтакор"га ўхшаш тўп назоратини хуш кўрувчи жамоаларга қарши ўйинлар қийин ўтади. 

Очиғини тан олиб айтишим керак, биринчи баҳс натижасига ишониб қолган кўпчилик футболчиларим ўзларининг нормал ҳолатидан ҳам паст ўйин намойиш этди. Хайриятки, якунда натижа бизни қониқтирадиган даражада бўлди. Биз ўз кучимизга ишониб қолдик: сабаби, миллий чемпионатимизда деярли финишга яқинлашдик. "Пахтакор" эса энди 6 та баҳсда майдонга тушди. 

Мен захирадан қўшилган футболчиларнинг ҳаракатларидан мамнунман. Бундай турнирларда асосий таркибдаги футболчилар катта роль ўйнайди. Улар 100 фоиз тайёр бўлган ҳолда ўйинларга етиб келмоқда ва мен бундан хурсандман", - деди АлғАнбари. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!