"Пахтакор"нинг чорак финалдаги рақиби қачон аниқланади?
Кеча “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Эроннинг “Истиқлол” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.
Энди "Пахтакор"нинг ушбу босқичдаги рақиби қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. ОЧЛ чорак финалига қуръа ташлаш маросими эса, 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
Кеча “Пахтакор”дан ташқари, Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби ҳам чорак финал масаласини ижобий ҳал этган эди. Бугун эса 1/8 финалнинг яна 2 та беллашуви бўлиб ўтади. Унда “Персеполис” – “Ал-Садд” ва “Ал-Наср” – “Ал-Таавун” жуфтликлари чорак финалга чиқиш учун баҳс олиб боради.
Фикрлар