Бугун Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шаржа" учрашуви бўлиб ўтади.

Беллашув Тошкент вақти билан 23:00да бошланади. Ўйин "Футбол ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ушбу квартетдаги "Трактор" - "Эйр Форс" баҳси эса 20:00да старт олади. 

Учрашувни таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев шарҳлаб боради. Бу ҳақда у телеграмдаги саҳифасида хабар берди.

Питер Хюистра шогирдлари 3 турдан сўнг 2 дуранг ва бир мағлубият билан гуруҳда 4-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)