"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги ягона ғалабасини таъминлаган Пўлатхўжа Холдорхонов: Биринчи ўйиндаёқ тўп киритганимдан жудаям ҳаяжонга тушдим

Кеча "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичидаги охирги турни ўтказди. "Шерлар" Ироқнинг "Эйр Форс" жамоаси билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ушбу голга 79-дақиқада Пўлатхўжа Холдорхонов муаллифлик қилди. Бу ОЧЛда тошкентликларнинг жорий йилги мавсумдаги илк ғалабасидир. 

"Пахтакор" сафида дебют ўйинидаёқ гол уришга эришган Холдорхонов беллашув тўғрисида таассуротларини айтиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Жамоа билан ғалабадан хурсандмиз. Иккинчи бўлимда ҳужумларни кўпайтирдик ва охири тўп киритишга эришдик. Бунинг учун жамоадошларимга раҳмат айтаман. Майдонга тушаётган пайтим барча мени қўллаб-қувватлади, бундан руҳланиб гол уришни жуда истагандим. Биринчи баҳсдаёқ тўп киритганимдан жудаям ҳаяжонга тушдим. Ўша лаҳзада мени ҳиссиётлар чулғаб олганди, - Пўлатхўжа Холдорхонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!