"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги яна бир рақиби маълум бўлди (тақвим)

ОЧЛ плей-офф ўйинида Ироқнинг "Эйр Форс" клуби Саудия Арабистонида "Ал-Ваҳда"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўлланма олди. Шу тариқа, Питер Хюистра гуруҳда Эрон, Ироқ ва БАА клублари билан тўқнаш келадиган бўлди.

"В" гуруҳи беллашувлари БААнинг Шаржа амирлигида жойлашган "Шаржа" стадионида ўтказилади. Гуруҳ ўйинлари 14-29 апрель кунлари бўлиб ўтади. Жамоамизнинг тўрт беллашуви маҳаллий вақт билан 19:00да, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. "Шаржа" билан баҳслар эса Тошкент вақтига 23:00да старт олиши белгиланган.

14 апрель, 20:00

"Пахтакор" - "Трактор"

17 апрель, 20:00

"Эйр Форс" - "Пахтакор"

20 апрель, 23:00

"Шаржа" - "Пахтакор"

23 апрель, 23:00

"Пахтакор" - "Шаржа"

26 апрель, 20:00

"Пахтакор" - "Эйр Форс"

29 апрель, 20:00

"Трактор" - "Пахтакор"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
PAXTAVAR
08/04/2021 18:12
Тошкенлик мухлислар жудаям тугри иш килишаркан. стадионга бориб утирмасдан сайтта утирволиб ёзиб утиришади. биз хам сизлардан ургандик. КАЙТИБ СТАДИОНГА БОРМАЙМИЗ.
кани футболимизни каттакон халол инсонлари кулингдан келса мухлисларни стадионга кайтариб курларингчи
&
PAXTAVAR
08/04/2021 18:10
+998712309056 диёрни офисига телефон килиб учрашув белгилашни сурадим. лекин жимлик... яккама якка гаплаша оласанми эй халол инсон
&
lochinlar navbahor
08/04/2021 20:46
Духи етмайди нафакат диерни ерматовни хам нимага унда халиям расмий байонот б.н чикмади
&
PAXTAVAR
08/04/2021 18:09
Пахтакор доим сенга омад тилаганман. Лекин кечаги хакамларнинг ишларидан кейин сизларнинг натижангизни ва умуман узбек футболидаги бошка натижаларни менга кизиги колмади. Кечаги уйинда Пахтакорни хеч кандай айби йукк, хатони (и узр тугри ишни) хакамлар килишди. Осиёда на диёр на равшан на бошкаси сизларга ёрдам бермайди. у ерда офсайддан гол уролмайсизлар, у ерда дарвозада лабанов турмайди, у ерда учрашувни молфахм хакамлар бошкармайди...
так что яхши уйнаб бир узингизни курсатингларчи, зеро бунга хеч ким ишонмайди. ишонганда уша махмадона хозиргача ёзиб чиккан буларди
Karimov Sardor
08/04/2021 20:57
Futbolga qiziqmaslik kerak. Eng zo'ri!