"Пахтакор"нинг рақиби таркибидаги 5 футболчида коронавирус аниқланди

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Қатар тиббиёт идоралари билан яқин ҳамкорликда ОЧЛда иштирок этиш учун Қатар пойтахти Доҳага келган жамоалар учун COVID-19 тестларини ўтказди.

Ҳозирга қадар ушбу синовлар натижалари шуни кўрсатдики, Саудия Aрабистонининг "Aл-Ҳилол" жамоасида 5 футболчи ва бошқарувнинг бир аъзосида, Қатарнинг "Aл-Дуҳаил" жамоасининг бир футболчисида мусбат кўрсаткич қайд этилган.

Иккала жамоага ҳам барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилади, ижобий натижаларга эришганлар хавфсизлик чоралари ва турнир учун қабул қилинган COVID-19 протоколлари талабларига биноан карантинда тиббий назорат остига олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!