"Пахтакор"нинг "Сурхон"га қарши ўйинлардаги статистикаси қандай?

2024 йилги мавсумни Суперлигада 16 карра чемпион саналган "Пахтакор" Тошкентда "Сурхон"га қарши ўтадиган ўйин билан бошлайди. Тошкентликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди. 

"Сурхон" уй стадиони тайёр эмаслиги сабабли беллашув "Пахтакор" стадионида ўтказилади ва унда Термиз клуби мезбон сифатида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 34 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 26тасида "Пахтакор", 5тасида "Сурхон" зафар қучган. Уч марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 107 марта ишғол қилган "шерлар" 30 тўп ўтказиб юборган. Меҳмондаги ўйинларда 11 ғалаба, 5 мағлубият ва бир дуранг қайд этилган. Голлар фарқи 38га 19ни ташкил қилади. "Пахтакор" жами 15 ғалаба йирик ҳисобларда қўлга киритган. Энг йирик натижа - 8:0 бўлиб, 2004 йилги мавсумда кузатилган.

"Сурхон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув бугун "Пахтакор" стадионида соат 18:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!