"Пахтакор"нинг "тилларда достон" бўлган футболчиси жамоани тарк этди

Бугун Суперлига 10-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" баҳси ўтказилди. Беллашувда томонлар дарвозаларга йўл топа олишмади.

Узоқ танаффусдан сўнг "шерлар" гол уришни уддалай олмаган бўлса, жиззахликлар бекорга юқори ўринда бормаётганини исботлади.

Беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида тошкентликлар устози Питер Хюистра жамоанинг энг кўп пул ишлаб топадиган легионери Эрен Дердийок жамоани тарк этганини маълум қилди.

Эрен "Пахтакор" сафида 1 300 000 евро маош оларди. Ушбу маълумот клуб матбуот хизмати томонидан оммага ошкор этишгач, ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозаралар юзага келди. Чунки Дердийок энг кўп пул оладиган футболчи эди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
20/06/2021 00:01
Ахмоқлар келишилган ўйинларга хам қиммат футболчи оладими.
&
Ашуров Бахтийор
20/06/2021 11:09
Қанақа келишилган ўцинлар ҳақида гапрябсиз?