Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби мавсумнинг иккинчи ярмига Туркияда тайёргарлик кўрмоқда. Бугун жамоанинг Туркия йиғинидаги биринчи назорат ўйини ўтказилмади. Бу ҳақда клуб матбуот хабар бермоқда.

Камеруннинг "Коломбе" жамоасига қарши беллашув қалин туман туфайли бошланганидан бир неча дақиқа ўтгач тўхтатилди. Майдон ва тўпни яхши кўриш имконияти бўлмагани сабабли жамоалар беллашувни тўхтатишди.

Туркиядаги иккинчи ўйин 26 июнь куни Уммон миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтиши мўлжалланган.