Пэдди Пимблетт чемпионликка асосий даъвогар бўлиш учун кимни мағлуб этиши керак?

  • 2 сентябрь, 13:44
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида(70 кг) UFC жангчиси Пэдди Пимблетт чемпионликка асосий давогар бўлиш учун кимни мағлуб этиши кераклигини айтди.

 “Менинг мақсадим - курашиш ва ғалаба қозониш. Агар улар менга Хукер билан жанг қилишни таклиф қилса, рози бўламан. Агар ғалаба қозонсам, рейтингнинг кучли 5 талигидан жой оламан, кейин эса, эҳтимол, даъвогар бўлиш учун курашаман. Бу ким бўлиши қизиқ эмас. Мен жангдан қочмайман. Ўтган ҳафтада чемпионлик сари идеал йўл – Ренато Мойкано, кейин эса Чарльз Оливейрани мағлуб этиш, деб ўйлаб қолдим. Чунки О'Мэлли ҳам худди шундай йўлдан борди. Шон дастлаб 11 ўринда эди, кейин эса иккинчи ўринга чиқиб олди”, — деб Педдининг сўзларини келтирди BJ Penn портали.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!