Пэдди Пимблетт Илия Топурияга нисбатан жуда кескин фикрлар билдирди
Британиялик аралаш яккакураш устаси Пэдди Пимблетт енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия ҳақида гапирди.
"Илия камида бир йил октагонга қайтмайди, дейишяпти. Бироқ бу муддат баъзи муаммолар сабаб икки йилга чўзилиши ҳам мумкин. Агар у шунча вақтга ўйиндан чиқса, мен Топуриянинг шунчаки спортдан кетишини ва дивизион ривожига тўсқинлик қилмаслигини истардим", - деди Пимблетт Том Аспиналл билан подкаст пайтида.
Эслатиб ўтамиз, Топурия сўнгги жангини 2025 йилнинг июнь ойи охирида Чарльз Оливейрага қарши ўтказиб, бразилияликни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.



Фикрлар