Пэдди Пимблетт: "Жастин Гэтжи менга қарши 3 раунддан ортиқ бардош беролмайди"

  • 17.01.2026 09:17
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Англиялик UFC жангчиси Пэдди Пимблетт бўлажак рақиби - америкалик Жастин Гэтжи билан қонли жанг ўтказишни ҳохламоқда.

"Бу тўқнашув Адесанья ва Гастелум ўртасидаги жанг каби кечишини жуда хоҳлардим. Мен муштлар билан курашишни ёқтираман. Бироқ менимча, Жастин менга қарши 3 раунддан ортиқ бардош беролмайди. Очиғи, буни тасаввур ҳам қилолмаяпман. Ҳатто "стойка"да ҳам ундан анча кучлиман", - деди Пэдди.

Эслатиб ўтамиз, Пимблетт ва Гэтжи қарама-қаршилиги 25 январь куни "UFC 324" турнирида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!