Пэдди Пимблетт ўз услубига хиёнат қилдими? UFC шаҳрловчиси кескин фикр билдирди
58 ёшли таниқли америкалик подкастер ва UFC шарҳловчиси Жо Роган британиялик Пэдди Пимблеттнинг америкалик Жастин Гэтжига қарши чиқишидан ҳайратда қолганини билдирди.
"Баҳснинг илк сониялариданоқ Пэдди тактика ишлатмади. Биз бу йигит ўзининг бетартиб услубига ақл ва тактикани қўшаётганини айтиб келардик. Аммо бу жангда ундай бўлмади… Пимблетт оёқлари билан зарбаларни блокламасдан олдинга ташланди, рақиб билан яқин масофага ёриб кирди ва унга кучли зарбалар ёғдирди. Ҳатто "разведка" ҳам қилмади… Бу мутлақо телбалик эди!" — дея Роганнинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow" нашри.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 324" турнирида ўтказилган супер тўқнашувда Жастин Гэтжи ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Пэдди Пимблеттни мағлуб этди.
Фикрлар