Педри : «Барселона» энг яхши ўйинини кўрсатмади
Педри «Барселона»нинг «Реал Мадрид»дан 1:2 ҳисобида мағлубиятини тан олиб, бу фақат уч очко эканини айтди.
«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри жамоасининг миллий чемпионатнинг ўнинчи турида «Реал Мадрид»га қарши ўйинда мағлуб бўлганидан сўнг журналистлар саволларига жавоб бериб, учрашув ҳақида фикр билдирди.
Каталонияликлар бу сафар ўз даражасида ўйин намойиш эта олмади. Педрига кўра, айниқса биринчи бўлимда жамоа ўз услубини йўқотиб қўйди ва майдонда одатдагидан кўра кўпроқ хатоларга йўл қўйди.
«Бизда жуда кўп аҳмоқона тўп йўқотишлар бўлди, бундай хатолар учун эса қиммат тўлашга тўғри келади. Барибир бу фақат уч очко. Чемпионлик бу ерда ҳал бўлмайди», — дея таъкидлади Педри.
Изоҳлар (0)