Педри: "Биз майдонда нима қилиш кераклигини яхши биламиз"
Чемпионлар лигасиниг 3-туридан ўрин олган "Барселона" - "Бавария" учрашуви бўлиб ўтди.
Дастлаб, Рафинья ҳисобни очган бўлса, Кейн имкониятларни тенглаштирди. Шундан кейин тайм сўнггигача мезбонлар яна иккита гол уришди. Иккинчи бўлимда эса Рафинья учрашувдаги 3-голини уриб, хет-трикни расмийлаштирди. Учрашувдан сўнг Педри бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида гапирди.
"Мураббий бизни энг юқори савияда рақобатлаша олишимизга ишонтирди. Жамоамиз майдонда нима қилиш кераклигини аниқ билади”, - дея испаниялик ярим ҳимоячининг сўзларини келтирди "Barca Universal" нашри.
Фикрлар