Педри ПСЖга қарши ўйин ҳақида: "Қайси жамоа майдон марказида устунлик қилса, ғалаба учун имконияти ошади"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри ПСЖ га қарши учрашувдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.
"Ўтган мавсумда ПСЖ нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйди. Эртага бизни ажойиб ўйин кутмоқда ва биз ундан завқланиш учун майдонга тушамиз. Иккала жамоа ҳам тўпга эгалик қилишни хоҳлайди. Майдон марказида ким кўпроқ устунлик қилса, ўйинда ғалаба қозониш имконияти ошади. Ҳанси Флик жамоага келганидан сўнг, биз жасур жамоага айландик.
"Барселона" ва ПСЖ Чемпионлар лигаси фаворитлари. Бу энг яхши ўйинлардан бири бўлади", - деди Каталония клуби ярим ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва ПСЖ жамоалар ўртасидаги учрашув 1 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.



Фикрлар