Педри учун АПЛдан харидор чиқди. "Барса" қандай қарорга келади?

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Cити" бош мураббийи Хоcеп Гвардиола жамоасининг ўйин услубини давом эттириш учун идеал футболчи сифатида Педрини кўрмоқда. Шу сабабли, "шаҳарликлар" испаниялик ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун катта миқдордаги таклиф билан "Барселона" эшигини тақиллатишга тайёр, деб хабар бермоқда "Fichajes" нашри. 
 
Хабарингиз бор, Англия клуби кўп йиллардан буён катта трансферлар амалга оширишга одатланган, бироқ Педрини сотиб олиш осон бўлмаслиги аниқ. "Кўк-анорранглилар" уни жамоанинг келажаги учун муҳим ўйинчи деб ҳисоблайди ва унинг трансфери борасида ҳатто музокаралар олиб боришни ҳам хоҳламайди. 
 
Бундан ташқари, Педри ўзини каталонияликлар сафида қулай ҳис қилмоқда ва яқин келажакда бошқа клубга ўтиш ниятида эмас. Шу сабаб, манчестерликлар қандай таклиф билан чиқишидан қатъи назар, ёш ярим ҳимоячи "Барса"да қолиши кутилмоқда, деб қўшимча қилинмоқда. 
 
Маълумот ўрнида 22 ёшли хавбек жорий мавсум 43 та беллашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси эса 2030 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!