Педри устозининг гапларига муносабат билдирди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри бош мураббий Хавининг гапларига муносабат билдирди. Аввалроқ, мутахассис Педри ва Гавини ўзи ва Иньестадан кўра кучлироқ эканини айтганди.

"Тўғри, бизнинг ёшимизда улар бизга ўхшамагандир. Лекин кейинчалик улар қилган натижаларни биз қила оламизми? Олдинда ҳали кўп йўлимиз бор", - деди испаниялик ёш юлдуз.

2019 йилнинг ёзида Педри "Лас-Палмас"дан "Барселона"га ўтганди. Жорий мавсумда 20 ёшли футболчи Испания терма жамоаси ва "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда иштирок этиб, учта гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Педрининг каталон клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилда якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!