Педро: “Челси” ўз мақсадига янада яқинлашди

Лондоннинг “Челси” клуби вингери Педро Родригес кеча премьер-лиганинг 36-турида бўдлиб ўтган “Мидлсбро”га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ўз мақсадимизга янада яқинлашдик. Олға, “Челси”, - дейди испаниялик футболчи ўз “Твиттер” саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” кечаги ғалабасидан сўнг ўзининг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган “Тоттенхэм”ни етти очкога ортда қолдиришмоқда. Агар улар кейинги турда ҳам ғалаба қозона олишса, у ҳолда муддатидан аввал Англия чемпионлигини қўлга киритишлари мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!