Педрони ватанига чорлашмоқда
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Педро яна Испанияга қайтиши мумкин. Хабарларга қараганда, 32 ёшли испаниялик футболчига "Бетис" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ла Лига клуби ҳатто унинг агенти билан ҳам боғланган.
Таъкидлаш керакки, Педронинг “Челси” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади. Унга "Лацио" ва "Рома" каби А Серия клубларидан ҳам таклифлар бор.
Педро жорий мавсум “Челси” сафида жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар