"Пекин-2022" қишки Паралимпия ўйинларининг медаллари дизайни намойиш этилди
2022 йил Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари медаллари Қишки Олимпия ўйинларига 100 кун қолганига бағишланган тантанали маросимда тақдим этилди.
Медалларнинг дизайни нафақат мезбон мамлакат маданияти ва руҳини акс эттиради, балки инновацион ғоялар ва илҳомлантирувчи рассомларни ҳам ўзида мужассам этган.
Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бир хил даражада чиройли бўлиши тамойилига амал қилган ҳолда, уларнинг медаллари ҳам бир хил концепция ва дизайнга асосланади.
Паралимпия ўйинлари медалларининг олд қисми ўртасига Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) логотипи ўйиб ёзилган бўлиб, унинг атрофида инглизча ўйилган ҳарфлар ва брайл алифбосида “Пекиндаги Қишки Паралимпия ўйинлари 2022” сўзлари жойлашган.
Медалларнинг орқа томонидаги марказда Пекин-2022 қишки Паралимпия ўйинлари логотипи ва унинг атрофида 2022 йилги Пекин қишки Паралимпия ўйинларининг тўлиқ хитойча номи ўйиб ёзилган.
Маълумот учун, Пекин 2022 қишки Паралимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4 мартидан 13 мартига қадар бўлиб ўтади.
Фикрлар