Пенальти тепиш вазифаси берилса, Вальверде буни яна қайта амалга оширадими? Футболчининг ўзи жавоб берди!

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1-турида "Реал Мадрид" "Ал-Ҳилол" билан дуранг ўйнади (1:1). Вальверде 92-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошира олмади. Кечаги учрашувдан сўнг Федерико ўша пенальти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
Мадридликларнинг 2-турдаги "Пачука"га қарши ўйинида (3:1) уругвайлик футболчи 70-дақиқада гол урди. 
 
"Уйқуга ётганингизда, ўзингизни танқид қиласиз ва бутун жамоа меҳнатини беҳуда сарфладим деб ўйлайсиз. Жамоага ғалаба келтира олмаганингизни билиб уйқуга кетиш қийин, аммо бизда маслаҳат берадиган ва кайфиятимизни кўтаришга ёрдам берадиган кўп ўйинчилар бор. 
 
Албатта, оиламга қўнғироқ қилдим, чунки бу ҳаммадан ҳам муҳимроқ. 
 
Агар яна пенальти берилса, ишончим комилки, жамоа менга ишонади"
- деди "қироллик клуби"нинг ярим ҳимоячиси.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!