Пенальти тепишда Роналду зўрми ёки Месси?

Футбол учрашувлари вақтида 11 метрлик белгидан зарба бериш футболчидан катта масъулият талаб этади. Бироқ етакчи ўйинчилар ҳар доим бу вазифасини ўз зиммаларига олиб келишади.

“Ан-Наср” юлдузи Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати доирасида “Ал-Иттифоқ” дарвозасини пенальтидан ишғол қилди ва жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига замин яратди.

Статистика экспертлари дарров Роналду ва унинг ашаддий рақобатчиси Лионель Мессининг нуқтадан гол уриш бўйича кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқди.

Унга кўра, 39 ёшли португалиялик футболчи профессионал фаолияти давомида 195 маротаба пенальти тепган ва зарбаларининг 165 таси рақиб дарвозаси тўридан жой олган. Хусусан, Саудия Арабистонига келганидан бери 16 та пенальтининг барчасини аниқ амалга оширган.

Лионель Месси эса 140 маротаба 11 метрлик нуқтадан зарба берган. Аргентиналик тўпурар ҳисобидаги голлар сони 109 тани ташкил қилмоқда.

Хўш, пенальтидан гол уришга Роналду уста эканми ёки Месси?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!