Пенальтидан ноаниқ зарба берган Бруну бу ҳолатга изоҳ берди
Англия Премьер-лигаси 6-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"га имкониятни бой берди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш пенальтини ноаниқ амалга оширди ва жамоасига панд берди.
"Пенальти ва ундан кейинги мағлубиятдан мендан бошқа ҳеч кимнинг ҳафсаласи пир бўлмади. Мен ҳеч қачон масъулиятдан воз кечмаганман ва бундай пайтларда жавобгарликни ўз зиммамга олишга тайёрман.
Бугунги кун муваффақиятсиз ўтди. Лекин мен олдинга бир қадам ташладим. Танқид - футболнинг муҳим қисми. Энг яхши футболчи бўлиш учун ўз устимда ишлашдан тўхтамайман. Манчестерга кўчиб келганимдан бери ўзимга ишониб топширилган масъулиятни ўз зиммамга олдим. Керак бўлганда уни яна ўзимга олишдан қўрқмайман.
Мен учун энг муҳими жамоам ғалабаси ва мен доим клуб ютуқларига эришиш йўлида қўлимдан келганини қилганман. Мен бор кучимни майдонга ташлайман. Бундан кейин ҳам шундай бўлади".
Фикрлар