Пепе: "Аргентина чемпион бўлишига боримни тика оламан"
Пепе Португалия Марокашга мағлуб бўлиб, (0:1) Жаҳон Чемпионатини тарк этганидан сўнг ҳакамларни танқид қилди.
1/4 финал босқичидаги учрашувни аргентиналик ҳакам Факундо Тельо бошқариб борганди.
"Кутилмаган гол ўтказиб юбордик. Кеча содир бўлган воқеалардан сўнг Месси ва бутун Аргентина гапирди. Шунда ҳам ўйинимизни аргентиналик ҳакам бошқаришини қабул қилиб бўлмайди.
Иккинчи таймда нима бўлди? Дарвозабон ерга ётиб олаверди. Ҳакам атиги 8 дақиқа қўшиб берди. Фақат 8 дақиқами? Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун Португалияда ҳамма нарса бор эди, аммо бунга эриша олмадик.
Баҳс давомида жуда кўп вақт беҳуда кетди. Биз ўз футболимизни ўйнашга ҳаракат қилдик. Бундан фахрланаман. 90 дақиқа давомида Марокаш футболчилари қўполлик эвазига бизни тўхтатмоқчи бўлди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатмади ва эътибор ҳам бермади. Менимча, Бруно билан содир бўлган вазиятда пенальти бор эди.
Бугун бўлиб ўтган воқеа туфайли Аргентина чемпион бўлишига боримни тика оламан. Майдондаги 9 реферидан 5 таси аргентиналик эди". Нима?
Кўрамиз, якунда ким чемпион бўлар экан", - деди 39 ёшли ҳимоячи.
Фикрлар