Пепе энди ЖЧ-2018да кимга мухлислик қилишини айтди
Ads

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепе жамоаси мундиални тарк этгач мусобақада Бразилияга мухлислик қилиши ҳақида айтиб ўтди.

“Ўзимни бразилияликдан кўра кўпроқ португалиялик деб биламан, аммо ҳозир Бразилияга мухлислик қиламан. Оила аъзоларимнинг баъзилари ҳам ҳудди мендек Бразилиянинг олтинчи марта жаҳон чемпиони бўлишини кутишмоқда.

Португалиянинг мақсади чорак финалга чиқиш эди, бироқ биз Уругвайга қарши ўйинда кўп нарсаларга эътиборсизлик қилдик. Уругвай эса ўзимизга қарши ўзимизнинг ўйинимизни кўрсатди ва бизни уйга кузатиб қўйди”, - дейди Пепе.