Пепе Рейна: "Милан" Доннаруммани сотиб юбормоқчи эди"

Испаниялик дарвозабон Пепе Рейнанинг таъкидлашича, "Милан" уни клубга асосий дарвозабон сифатида олиб келган экан.

"Улар Доннаруммани сотиб юборишмоқчи эди, шу сабаб билан "Милан" билан шартнома имзолаганман. Аммо якунда бундай бўлиб чиқмади.

Доннарумма яхши дарвозабон, мен эса уни янада яхши бўлиши учун ҳаракат қилдим. "Милан" эса ўзининг эски ҳолатига қайтишига ишонаман", - дейди Рейна.

Эслатиб ўтамиз, Рейна мавсумнинг қолган қисмида "Астон Вилла"да ижара асосида тўп суради.

Жорий мавсумда 37 ёшли испааниялик "Милан" дарвозасини бир маротаба қўриқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!