Пепе тузалмасдан туриб яна жароҳат олди
Ads

Кириб келган Янги – 2017 йил Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси учун унчалик омадли келмади.

Олинган маълумотларга кўра португалиялик футболчининг бир неча кун олдин тузалган жароҳати яна қайталанган. Бунгача эса 33 ёшли футболчи бир нечта тўлиқ машғулотларда иштирок этганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “қироллик клуби” расмий сайти хабар тарқатмоқда.  Ўтказилган тиббий текширувлар натижасида маълум бўлдики Пепе яна камида 1 ой майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” билан келиша олмаётган Пепенинг тез орада Хитой жамоалари сафини тўлдириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.