Пепе учун "Интер" ва "Атлетико" даъвогарлик қилмоқда

Франциянинг “Лилль” клуби форварди Николя Пепе мавсумлар оралиғида гранд клублардан бирига кўчиб ўтиши мумкин.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли франциялик футболчи учун “Интер” ва “Атлетико” жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Миланликлар Пепе учун “Лилл”га 90 миллион евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, футболчининг бу борадаги позицияси ҳозирча номаълум.

“Атлетико” Мадрид эса Пепени тез орада жамоадан кетадиган Антуан Гризманн ўрнига муносиб кўришмоқда. Бироқ, улар “Лилл”га қанча таклиф қилишаётгани ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Пепе ўтган мавсум “Лилль” сафида 41та ўйинда майдонга тушди ва 23та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!